A
x A A A

АХБОРОТ ХАБАРНОМА

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 222-сонли “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Мазкур қарор 3 ойдан сўнг кучга киради.
 
Қарор моҳиятини ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўйича топшириқ берилгани ва бу бўйича ишлар бошланганига қарамасдан, “Энди мажбурий суғурта нархи қанча бўлди?” деган ҳар бир транспорт воситаси эгасининг саволига жавобни ёритиб беришни мақсадга мувофиқ топдик.
 
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарарни мажбурий суғурта бўйича қоплаб бериш даражасини ошириш мақсадида, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта компанияси тўлаб берадиган сумма  40 миллион сўм миқдорида белгиланди (амалда 12 миллион сўм эди).
 
Мисол тариқасида Тошкент шахридаги суғурта полисини биринчи марта олаётган 22 ёшли ҳайдовчи жисмоний шахс мажбурий суғурта полисини неча пулга сотиб олишини хозирдаги ва янги ҳолатда кўриб чиқамиз.
 

Ушбу ўринда мисолни тушунарли бўлиши учун содда кўринишда келтирилди, қарор билан “полис нархини” хисоблаш учун ишлатиладиган суғурта коэффициентлари сезиларли даражада камайтирилди, бирлаштирили ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун ягона ҳолда тасдиқланди.
 
Қарор билан суғурта полиси бланскаси ҳар-хил рангли бўлган икки ҳил тури 1-ҳайдовчилар сони чекланган ва 2-ҳайдовчилар сони чекланмаган (кенг омма VIP полис сифатида билувчи) бланкалари тасдиқланди.
 
Яқин келажакда оммавий ахборот воситаларида қарор моҳияти ва аҳамияти тўлиқ ва хаққоний равишда ёритилиб берилади.
 
Шу ўринда Жамғарма  барча қизиқтирган саволларни info@tkj.uz электрон манзилга ёки Жамғарманинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий сахифасига (#tkj.uz) йўллашингизни ёҳуд 71 200-02-21, 239-46-11 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни сўрайди. 

Jamg`arma virtual qabulxonasi

Jamg`arma virtual qabulxonasi

Telefon raqam

(+99871) 200-02-21

Ishonch telefoni

(+99871) 239-45-88

Jamg‘arma a'zolari
Sug’urtalovchilar – TVEFJMS tizimi ishtirokchilari

Jamg`arma axborot ma`lumotlar bazasidan olingan ko`rsatkichlar
01.01.2018 yildan 31.12.2018 yilgacha

Sug`urta mukofatlari bo`yicha sug`urta kompaniyalarining ulushi
Sug`urta to`lovlari bo`yicha sug`urta kompaniyalarining ulushi