A
x A A A

«SAIPRO ахборот – рейтинг агентлиги” МЧЖ ва МДҲ Молия - Банк Кенгаши «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида 27-30 март кунлари ўтаётган Ҳалқаро Молия - Банк Форумини ташкил этишди

Форумда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси ходимлари ҳам иштирок этишди.
 
Форум доирасида бир қатор ҳалқаро конференциялар, муҳокамалар, фонд ва қимматли қоғозлар бозори, лизинг, суғурта, қайта суғурталаш, банк ва кредит фаолияти йўналиши бўйича презентациялар, шунингдек, чиқишлар қилинмоқда.
 
Мазкур Форум алоҳида соҳа вакиллари ўртасида ҳамда молия бозорининг турли секторлари вакиллари билан ўзаро манфаатдор иш учрашувлари ва долзарб масалаларни муҳокама қилишга, музокаралар олиб боришга имконият яратади.
 
Форум дастури доирасида Суғурта ва қайта суғурта бўйича XI Тошкент Халқаро  Конференцияси ўтказилаётган бўлиб, унинг  I Сессияси “МДҲ доирасида суғурта хизматлари бозори – шакллантириш хусусиятлари ва стратегик истиқболлари” мавзусига бағишланган.
 
Форум дастури доирасида Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси директори – Зокиров Латиф Хамидуллаевич “Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасини ривожлатириш” мавзуси бўйича маъруза қилади.
 

Jamg`arma virtual qabulxonasi

Jamg`arma virtual qabulxonasi

Telefon raqam

(+99871) 200-02-21

Ishonch telefoni

(+99871) 252-56-01

Jamg‘arma a'zolari
Sug’urtalovchilar – TVEFJMS tizimi ishtirokchilari

Jamg`arma axborot ma`lumotlar bazasidan olingan ko`rsatkichlar
01.01.2018 yildan 31.12.2018 yilgacha

Sug`urta mukofatlari bo`yicha sug`urta kompaniyalarining ulushi
Sug`urta to`lovlari bo`yicha sug`urta kompaniyalarining ulushi